Вальверде: Янги йилда Дембеледан жуда кўп нарсалар кутяпмиз

"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде жамоанинг франциялик вингери Усмон Дембеленинг жорий мавсум кўрсатаётган ўйинлари борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Дембеле? У яхши ўйнаяпти ва голлар уряпти. Умид қиламизки у бундан кейин ҳам тўғри қарор қабул қилишда давом этади. Биз янги йилда ундан жуда кўп нарсалар кутяпмиз”, - дейди Вальверде.

Маълумот учун, Дембеле жорий мавсум “Барселона” сафида жами 22та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)