"Вальядолид" - "Барселона": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Испания Ла Лигаси 15-туридан ўрин олган "Вальядолид" - "Барселона" учрашуви сайтимиз орқали матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Биз билан учрашувни кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! "Барселона" меҳмонда 3 очкони қўлга киритди ва рақибига имконият қолдирмади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+3'

    Мессида ҳам шундай вазият! Яна дарвоза устуни!!! У бўлмаганда ҳисоб йириклашиб кетарди.

  • 90+1'

    Филиппе Коутиньо жарима майдони ташқарисидан туриб кучли зарба берди ва унинг зарбаси дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди! Ух

  • 90+'

    Ўйинга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 89'

    Роке Месада гол уриш учун ажойиб вазият ҳосил бўлганди, у зарба позициясига чиқиб кучли зарба ҳам берди, бироқ унга бирозгина аниқлик етишмади.

  • 87'

    "Вальядолид" ҳаволатиб бурчак тўпи ижро этди, Тер Штеген эса ҳаммадан баланд сакраб уни эгаллади.

  • 85'

    Клеман Лангле ҳужумдаги шерикларига ёрдам бермоқчи эди, бироқ фол туфайли бу ўхшамади.

  • 83'

    Тони Вильянинг зарбасини Тер Штеген қийинчилик билан бартараф этди.

  • 81'

    Педри ўрнига эса Коутиньо ўйинга қўшилди. Бош мураббийдан сўннги 10 дақиқаликдаги юриш.

  • 79'

    Мезбонларда сўннги ўзгариш: Хавьер Санчес майдонни тарк этиб, ўрнига Сержио Гвардиола ўйинга қўшилди.

  • 77'

    Хоакин Фернандес қўпол фоли эвазига сариқ карточка ишлаб олди.

  • 76'

    "Вальядолид" аъзосида офсайд ҳолати қайд этилди.

  • 75'

    Дарвозага зарбалар статистикаси: 9-17!

  • 73'

    "Вальядолид" бурчак зарбасидан хавфли ҳужум юзага келтирди, бироқ барибир кучли ўз сўзини айтди.

  • 71'

    "Барселона" сафида 3 ўзгариш майдонга туширилди: Умтити, Альба ва Де Йонг ўрнига Фирпо, Бускетс ва Араухо ўйинга қўшилди.

  • 69'

    Роке Меса ижро этган жарима зарбаси юқорилаб кетди.

  • 68'

    Қўпол подкати учун Де Йонг сариқ карточка билан жазоланди.

  • 67'

    Тони Вилья майдоннинг жамоадошлари йўқ бўлган қисмига тўпни узатди ва табиийки уни йўқотди.

  • 65'

    ГООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Педрининг заргарона узатмасидан сўнг Месси дарвозани чиройли тарзда ишғол этди ва ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

  • 64'

    Хавьер Санчес боши билан дарвозага тўпни йўналтирди, бироқ унга бирозгина аниқлик етишмади. "Барса" тўп билан.

  • 63'

    Альба рақибини чалиб йиқитди ва келаси сафар карточка олиш шарти билан оғзаки огоҳлантириш олди.

  • 62'

    Учрашув давомидаги дарвозаларга йўлланган жами зарбалар: 5-14!

  • 61'

    Бурчак тўпи ижро этилди, бироқ яна муваффақиятсиз.

  • 60'

    Де Йонгнинг пасини Месси зарба бериб бурчак тўпи ишлашгагина муваффақ бўлди.

  • 59'

    Навбатдаги ўзгариш ҳам кеч қолмади: Жота ўрнига Орельяна ўйинга қўшилди.

  • 58'

    "Реал Вальядолид" сафида ўзгариш: Оскар Плано ва Мичел ўрнига Роке Меса ва Кике майдонга тушишди.

  • 57'

    "Барселона"нинг ҳам бурчак зарбаси қиска паслар билан амалга оширилди. Бироқ бу хавфли тус олмади.

  • 56'

    Марио Лопес Тони Вильяни ўйин қоидасини бузди деб ҳисоблади ҳуштагини чалди.

  • 54'

    Эрвиас бурчак зарбасини қисқа пас билан амалга оширди.

  • 52'

    Пабло Эрвиас жарима майдони ичига кириб борди зарба берди: учтуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди!

  • 50'

    "Блаугранас" қисқа паслари эвазига ўйинни қурмоқда.

  • 48'

    Пьяничнинг бурчакдан узатган тўпини Месси зарбаси билан тугатди, бироқ муваффақиятсиз.

  • 46'

    "Вальядолид"да ўзгариш: Тони Вилья Андре Маркос билан алмаштирилди.

  • 46'

    2-таймга старт берилди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайттамиз.

  • 45+2'

    1-тайм якунланди. Танаффус.

  • 45+'

    1-таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Уххх, Месси дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқишига оз қолди, Лопес тезроқ ҳаракатланди.

  • 44'

    Миралем Пяничь бурчакроқдан тўпни шеригига узатди, узатма эса блокланди.

  • 42'

    Дарвозага аниқ зарбалар бўйича статистика: 2-7!

  • 39'

    Хавфли кўриниш олиши мумкин бўлган ҳужумни тўхтатиш учун "Вальядолид" Мессини тўхтатди.

  • 37'

    "Барселона" ҳужум зонасида.

  • 36'

    ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Сержиньо Дестнинг қулай пасини Брейтвейт дарвозага йўналтирди ва ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

  • 34'

    Месси жарима майдони ичига узатма амалга оширди, ўзи бўлганида бу тўпга аниқ у эга чиқарди.

  • 33'

    Брейтвейт узатмани қабул қилиб олди дарвозага кучли зарба йўллади, Хорди Масипдан яхши сейв

  • 31'

    Педри зарба позициясига чиқаёган пайтда ҳимоячилар тўпни ундан олиб қўйди.

  • 30'

    "Вальядолид" футболчисида ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

  • 28'

    Мезбонлар "кўк-анорранглилар"га нисбатан кучли прессингли ўйин намойиш этмоқда.

  • 26'

    "Вальядолид" футболчиси меҳмонлар аъзостга нисбатан қоида бузди.

  • 24'

    "Барселона" тўп билан фаол муомала қиляпти.

  • 22'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Лионел Месси яна бир бор ўз техникасини намойиш этди ва жарима майдони ичига узатма амалга оширди. Лангле эса узатмани голга айлантириб, ҳисобни очди! 0-1!

  • 21'

    Лионел Месси дарвозанинг тўққизлик бурчагига кучли зарба йўллади, дарвозабон эса уни қайтариб, ташқарига чиқариб юборди. Ҳакам бурчакни кўрсатди.

  • 19'

    Мичел рақибини чалиб йиқитди ва ккеласи сафар карточка олиш шарти билан оғзаки огоҳлантириш олди.

  • 17'

    "Барселона" тўпни назорат қилмоқда. Кўп сонли қисқа паслар амалга оширилиб, рақиб хатоси кутиляпти.

  • 16'

    Бугунги ўйинда тўп назорати бўйича ҳозиргача бўлган статистика: 27-73!

  • 15'

    Де Йонгнинг жарима майдони ичида туриб шеригига узатган пасини рақиб футболчилари эгаллаб олишди, қарши ҳужум.

  • 14'

    Де Йонг 3 рақиби қуршовидан бир амаллаб чиқиб кетди.

  • 12'

    Месси тезкорлик билан бурчак зарбаси ижро этди, ичкарига кросс эмас, ёнидаги шеригига узатди. Вазият хавфли тус олмади.

  • 11'

    Альбанинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб чиқиб кетди ва бурчак тўпи ишлади.

  • 10'

    Лео Мессининг жарима майони ичига Гризманга оширган пасини дарвозабон Хорди Масип ушлаб олди.

  • 8'

    Месси ажойиб рейдидан сўнг дарвозага зарба беришга муваффақ бўлди, тўп чап устуннинг ёнидан ўтиб кетди.

  • 7'

    Оскар Планонинг дарвозага йўллаган илк аниқ зарбасини Тер Штеген батараф этди.

  • 6'

    "Вальядолид" ижро этган жарима зарбаси чап устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди. Ноаниқ.

  • 4'

    Шон Веисман ("Вальядолид") тўқнашув натижасиа шикастланди ва тиббий ёрдам олмоқда. Клуби у учун жарима зарбаси тепади.

  • 2'

    Мезбонлар илк дақиқаданоқ 3 та футболчиси билан ҳужумга ўтиб кетишга ҳаракат қилди, бироқ "Барса" ҳимоячиси бироз чаққонроқ чиқди.

  • 1'

    Ўйинга старт берилди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Ла Лига мадҳияси янгради.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! "Вальядолид" ҳамда "Барселона" жамоалари ўртасидаги Ла Лига 15-тур баҳси бошланиш арафасида турибди. Уни сайтимиз сизга матнли кўринишда тақдим этади. Учрашувни Абдулла Маннонов кузатиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!