Ван Дейк барибир кетади
Ads

Англиянинг “Саутгемптон” Виржил Ван Дейк “авлиёлар” сафини тарк этиши мумкин. Голлландиялик футболчи 2 ҳафта бурун жамоадан ташқарида алоҳида машғулотларга қиришганди, BBC ва Sky Sports нашрларининг хабар беришича, ҳамон вазият ўзгаришсиз қолмоқда ва клуб раҳбариятидан ўзининг трансферга қўйилишини сўрамоқда.

– Охирги  ярим йилликда клуб директорлар кенгаши ва жамоа бош мураббийи Маурисио Пеллегрино билан кўплаб музокаралар ўтказдик. Мен уларга ўз кучимни бошқа жамоада синаб кўришни хоҳлаётганимни маълум қилдим", — дейди Ван Дейк ўз интервьсида.

Қайд этиш лозим, Ван Дейкка Лондоннинг “Челси” клуби қизиқиш билдирмоқда.