Ван Дейк "Челси"ни яна мағлуб эта олишига ишонмоқда
"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк "Челси"га қарши Англия кубоги финалидан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бу алоҳида турнир. Сўнгги бир неча йил ичида турли сабабларга кўра финалга чиқа олмаганммиз. Лекин ҳозир ушбу босқичдамиз ва бу ўйин биз учун ижобий томонлама якунланишини истаймиз.
"Ливерпуль"га келганимдан кейин Англия кубоги мен юта олмаган ягона совриндир. Энди эса ажойиб ўйинлар намойиш этаётган "Челси"га қарши баҳсда ғалаба қозониб, бу бўшлиқни тўлдириш имконияти бор. Учрашув қанчалик қийин бўлишини биламиз, сабаби бир неча ой олдин Лига кубоги финалида "Челси" билан тўқнашганмиз. Умид қиламанки, бу ишни яна уддалай оламиз, - деди ван Дейк "Ливерпуль" расмий сайтига берган интервьюсида.
"Ливерпуль" ва "Челси" ўртасидаги Англия кубоги финали 14 май шанба куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:45да бошланади.
Фикрлар