Ван Дейк кутилмаган хушхабар эшитди

Оғир жароҳат туфайли жамоасига ёрдам бера олмаётган Виржил ван Дейк клубдан хушхабар эшитди.

29 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2023 йилгача давом этади. “Ливерпуль” раҳбарияти нидерландиялик ҳимоячига маоши оширилган янги шартнома имзолаб, уни янада узоқроқ муддатга жамоада қолишга кўндирмоқчи.

“Ливерпуль” раҳбарлари бу орқали Виржилни ўз таркибига чорлаётган “Бавария”, ПСЖ ва “Реал” каби жамоаларнинг йўлини ёпишни режалаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!