Ван Дейк
Ads

"Ливерпуль" клуби ўзининг асосий ҳимоячиси Виржил ван Дейк билан шартномани узайтиради. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра томонлар маоши оширилган ҳолда 6 йиллик шартнома имзолаш бўйича келишувга эришишган. Таъкидлаш керакки, 28 ёшли голландиялик футболчининг клуб билан амалдаги келишуви 2023 йилда ўз ниҳоясига етади.

Маълумот учун, ван Дейк жорий мавсум “Ливерпуль” сафида жами 6та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, мерсисайдликлар ван Дейкни 2018 йилнинг январида “Саутгемптон”дан 83 млн евро эвазига сотиб олишган эди.