Ван Дейк: Месси билан мени тенглаштириб бўлмайди

“Ливерпуль” ҳимоячиси Виржил ван Дейк “Барселона” форварди Лионель Мессининг ФИФА томонидан йилнинг энг яхши футболчиси мукофоти билан тақдирлангани борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Овоз беришда иштирок этганлар Мессини танлашди, гарчи мен ҳам бунга яқин келган бўлсамда. Мени Месси билан тенглаштириб бўлмайди. Чунки у ҳужумчи, мен эса ҳимоячиман. Месси тарихдаги энг зўр футболчи бўлиши мумкин. Унинг учун жудаям хурсандман ва бу сўзларим самимий.

Мен учун жамоавий совринлар муҳимроқ. Булар эса шунчаки ёқимли бонус холос”, - дейди голландиялик футболчи.