Ван Дейк: "Салоҳ жамоа учун жуда муҳим"
"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк жамоадоши Муҳаммад Салоҳнинг келажаги ҳақида фикр билдирди.
"Мо ҳануз етакчи. Капитан сифатида унинг биз билан бўлиши ва майдонга тушиши жуда муҳим, чунки у жамоага катта фойда келтиради. У фақат голлари билан эмас, бошқа жиҳатлар билан ҳам жамоага ҳисса қўшади. Ҳозир барча эътибор унинг голларига қаратилган, чунки у жуда юқори стандарт белгилаган. Камроқ гол урса, дарҳол танқид қилинади. Унинг шартномасидан яна бир йил қолган, менинг ҳам шундай, шунинг учун кўрамиз.
Мен барибир Мо қолишини истайман, чунки у яқин дўстим. Биз йиллар давомида кўтарилишлар ва қийин даврларни бирга бошдан кечирганмиз. У "Ливерпуль" учун жуда муҳим ўйинчи ва жуда юқори меъёр ўрнатган. Биз учун ҳеч нарса ўзгармаган.
Одамлар муваффақиятга эришиш учун қанчалик кўп омиллар муҳимлигини тушунишмайди. Мавсум охиригача кутиб кўрайлик ва у қанчалик муҳим ўйинчи эканини яна бир бор кўрамиз", – деди ван Дейк.

Шанба куни мерсисайдликлар Англия Кубогининг 4-босқичида "Брайтон"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Салоҳ ушбу ўйинда голли узатма берди ва пенальтидан аниқ ҳаракат қилди.
Фикрлар