Ван Дейк: "Холанд туғма тўпурар ва уни тўхтатиш осон эмас"

  • 07.02.2026 15:36
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк Эрлинг Холанд ҳақида фикр билдирди.

"У жуда ажойиб ҳужумчи. Эрлингга қарши кўп йиллардан буён ўйнаб келяпман. Холанд замонавий ҳужумчи, жуда кучли, тезлик борасида ҳам жуда етук, туғма тўпурар ва унга қарши ўйнаш осон бўлмайди. "Манчестер Сити"га қарши ўтган ўйинда жуда шиддатли баҳс бўлди. Агар биз ўйинни ўзгартира олганимизда, ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди, аммо якунда йирик ҳисобда мағлуб бўлдик. Бироқ якшанба куни бизда яна бир имконият бўлади. Холандга қарама-қарши ўйнаш қийин бўлади, аммо бу сафар ҳаммаси бошқача бўлади. Ўйинни интизорлик билан кутяпман", - деди нидерландиялик ҳимоячи.

Эслатиб ўтамиз, 8 февраль куни "Ливерпуль" ўз уйида "Манчестер Сити"га қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!