Ван Дейк: Янада кучлироқ бўлиб қайтаман
"Ливерпуль" ва Нидерландия терма жамоалари сардори Виржиль Ван Дейк "Эвертон"га қарши беллашувда тиззасидан оғир жароҳат олганди. Кейинчалик чиққан хабарларга кўра, ҳимоячи операция қилиниши ва 6 ой атрофида майдонга туша олмаслиги қайд этилган. Ван Дейкнинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қуйидагича пост қолдирди:
"Ушбу тонгда мен бош консультант билан учрашдим ва реабилитация жадвали билан тўлиқ танишиб чиқдим. Кеча қўйилган ташхис бўйича ишлашни бошладик.
Мен ҳозирда тўлиқ тикланишга эътибор қаратганман ва тезроқ майдонга қайтиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Ушбу ёқимсиз ҳолат ортида яхшиликлар ётганига умид билдираман. Мен кучлироқ ҳолатда қайтаман".
Фикрлар