Ван Дейк янги келишувга кўра "Ливерпул"да қанча маош олади?

"Ливерпуль" клуби ҳимоячиси Виржил ван Дейк тез орада мерсисайдликлар билан амалдаги шартномасини узайтиради. Бу ҳақда Liverpool Echo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 28 ёшли голландиялик футболчи ва АПЛ гранди ўртасидаги янги келишув 2024 йилга қадар имзоланади. Унга кўра ван Дейкнинг маоши ҳафтасига 220 минг еврога етади.

Маълумот учун, “Ливерпуль” ван Дейкни 2018 йилнинг январида “Саутгемптон”дан 83 млн евро эвазига сотиб олган эди. У жорий мавсум 6та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Mironshox
09/09/2019 20:41
Jahonda Ramosdan keyin ikkinchi zor himoyachi