Ван Дейкни энг кўп хафа қилган тўрт нафар футболчи! Улар кимлар?

Виржил ван Дейк фаолиятидаги энг қийин рақиблар кимлар эканлигини айтди. 

- Энг қийин рақиб ёки бир нечта футболчини айтинг? 

- Албатта, Лео жуда қийин рақиб. Бундан ташқари, Эрлинг Холандни ҳам эслаб ўтаман. У замонавий ҳужумчи ва унга кичик имконият берсангиз, у сизни жазолайди. 

- Тўғрисини айтсам, Агуэро "Ливерпуль" дарвозасига кўп гол урмади, аммо "Саутгемптон"да унга қарши ўйнадим ва Серхио жуда хавфли эди. У чап ва ўнг оёқлари билан ҳам ўйнай оларди. 

- Бундан ташқари, Оливье Жируни ҳам эслатиб ўтган бўлардим. У менга қарши кўп голлар урди. Мен доим Жиру гол ура олмайди, деб ўйлардим. Бироқ у буни уддаларди", - деди "Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси. 


 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!