Ван Перси: Англияда мунтазам ҳақорат ва зўравонликка учраганман
Ads

Узоқ йиллар АПЛнинг гранд клубларида тўп сурган ва айни дамда "Фейеноорд" шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумчи Робин ван Перси Англиядаги ёқимсиз хотиралари ҳақида гапириб ўтди.

“Англияда мунтазам ҳақорат ва зўравонликка учраганман. Ҳар доим сафар ўйинида ўз мамлакатим шаънига нисбатан хунук сўзларни эшитардим. Умуман айтганда эса 11 йил давомида салбий нарсаларни ҳис қилиб келганман.

Ўтган йили Голландияга қайтгач мухлислар рақиб жамоа футболчиларини қандай олқишлашларини сездим.

АПЛда ўйнаш – катта шараф, аммо ўша пайтларда менга чиндан ҳам қийин бўлган”, - дейди ван Перси.

Эслатиб ўтамиз, ван Перси ўз вақтида “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед” клублари шарафини ҳимоя қилган.