Ван Перси “Фейеноорд” билан шартнома шартларини келишиб олди
Ads

Туркиянинг “Фенербахче” клуб ҳужумчиси Робин ван Перси фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттиришга яқин. Бу ҳақда Voetbal International хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, 33 ёшлик форвард Голландиянинг “Фейеноорд” клубига ўтиши кутилмоқда. Ван Перси голландияликлар билан 1+1 кўринишида шартнома имзолашга келишиб олди.

Фаолияти давомида “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед”да ўйнаган ҳужумчи ўтган мавсум Туркия чемпионатида 24 учрашувда майдонга тушган ва рақиблари дарвозасини 9 марта ишғол қилди.