Ван Перси Голландия чемпионатига қайтгач илк голини урди
Ads

“Фейеноорд” клуби форварли Робин ван Перси Голландия чемпионатининг навбатдаги турида “Гронинген”га (3:0) қарши баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Таъкидлаш керакки, ушбу гол 34 ёшли футболчининг роттердамликлар сафидаги илк голи бўлди. Эътиборлиси, ван Перси Голландия чемпионатида сўнгги марта бундан 13 йилу 358 кун аввал гол урган эди.

Маълумот учун, ван Перси Голландиядан кетгач “Арсенал”, “Манчестер Юнайтед” ва “Фенербахче” каби жамоаларда тўп сурган.