Ваньяманинг "Ливерпуль" дарвозасига киритган голи АПЛда февраль ойининг энг чиройли голи деб топилди (видео)

Аввал хабар берганимиздек Англия премьер-лигаси мусобақанинг ўтган февраль ойи лауриатларини эълон қилди.

Мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра мусобақанинг 26-турида "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Виктор Ваньяманинг "Ливерпуль" (2:2) дарвозасига киритган голи энг чиройли деб топилди.

“Бу гол фаолиятимдаги энг чиройлиларидан бири бўлди. Бу вазиятда менда ўйлаш учун вақт йўқ эди ва шу боис тўпни бор кучим билан рақиб дарвозаси томон йўналтирдим”, - дейди Ваньяма.

Эслатиб ўтамиз, АПЛда шунингдек “Брайтон” устози Крис Хьютон ва “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салахлар ҳам февраль ойида тенгсиз деб топилишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!