ВАР лицензияси учун семинар давом эттирилди

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказида VAR (AVAR) лицензияси учун иккинчи босқич семинари ўтказилди.

Бугунги семинарнинг биринчи қисмида ҳакамлар ва назоратчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда тақдим этилган роликларни муҳокама қилиб, ўз қарорларини синовдан ўтказиб олди. Шунингдек, FIFA инстукторлари томонидан VAR тизимига оид бўлган қўшимча назарий билим ва кўникмалар берилди.

Семинарнинг иккинчи қисмида номзодлар ёзма ва видео тест топширди. Навбатдаги семинар 2023-йилнинг январ ойида номзодлар бевосита VAR тизимида ўзларини синаб кўриш имкониятига эга бўлишади.

 

Манба: ЎзФҲМ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!