Варди заҳира ўйинчиси сифатида бўлса ҳам мундиалга бормоқчи

“Лестер” клуби ҳамда Англия терма жамоаси ҳужумчиси Жейми Варди заҳира футболчиси сифатида бўлса ҳам Россияда бўладиган мундиалга бормоқчи.

“Мен Англия терма жамоасидан кетиш ҳақида ўйламаяпман. Мен ўйинларга 100% тайёр бўлишим керак.

Агар мусобақага заҳира футболчи сифатида боришимга тўғри келса, мен бунга тайёрман. Мен исталган пайтда майдонга тушиб, жамоамга фойда келтиришим керак”, - дейди Варди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!