Бугун тонгда Миллий хоккей лигасида шарқий минтақа финалининг еттинчи учрашуви бўлиб ўтди. Стэнли кубоги учун кечадиган ҳал қилувчи баҳс йўлланмасини қўлга киритиш учун "Вашингтон кэпиталз" ҳамда "Тампа-Бэй лайтнингз" жамоалари кураш олиб бордилар. 

Бунгача ўтказилган олти баҳсда сериялар бўйича ҳисоб 3:3 ҳолатига келгач, барчаси Флоридада ўтадиган баҳсга боғлиқ бўлганди. Гарчи меҳмонда ўйнаса ҳам унда "Вашингтон" хоккейчилари анча ишончли ўйин намойиш этиб, сафарда йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу тариқа улар Стэнли кубоги учун кечадиган баҳсда "Вегас голден найтс" билан тўқнашадиган бўлди. 

Таъкидлаш жоиз, "Вашингтон кэпиталз" ўзининг 20 йиллик тарихида илк бош минтафалар финалига чиқмоқда.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар