Василий Ломаченко япон боксчисига қарши рингга кўтарилади. Жанг санаси ҳам маълум
"Top Rank" промоутерлик компанияси раҳбари Боб Aрум украиналик Василий Ломаченко (14-2, 10 КО) ва япониялик Масаёши Накатани (19-1, 13 КО) ўртасидаги жангнинг тахминий санасини айтди.
"Июнь ойининг сўнгги ҳафтасида ёки 10 июль куни Ломаченко Вердехони нокаут қилган йигит Накатани билан жанг қилади. Ҳа, бу жанг тасдиқланди", - деди Aрум.
2019 йилда Накатани Теофимо Лопесга ҳакамларнинг якдил қарорига мувофиқ мағлуб бўлганди. Василий Ломаченко ҳам сўнги жангида айнан Теофимо Лопесга имкониятни бой бериб қўйган.
Сергей Ковалёв Бектемир Мелиқўзиев билан жанг қилиш имкониятини сақлаб қолмоқчи
Фикрлар