
Васкес: "Биз ғалабага чанқоқ эдик"
"Реал Мадрид" футболчиси Лукас Васкес "Атлетико"га қарши 1/8 финал жавоб беллашувидан сўнг муҳим ғалаба ва ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Бугун муҳим бўлган ягона нарса - кейинги босқичга йўл олиш. Биз қисман яхшироқ эдик. Жамоа билан бирга, сўнгги дақиқаларгача муваффақиятга эришиш истагимиз борлигини намойиш этдик. Тан олишим керак, улар бу ғалабага чанқоқ ва лойиқ эдилар.
Ла Лигада биз учун ажойиб имконият бор, ҳали ҳеч нарса якунланмаган. Чемпионлар лигасида эса кейинги босқичга йўл олдик ва кубокни бошимиз узра кўтаришни мақсад қилдик” - дея ўз фикрларини билдирди испаниялик ўйинчи.
Маълумот ўрнида, Лукас кечаги баҳснинг 65-дақиқасида Лука Модрич ўрнига майдонга тушди. Пенальтилар сериясида эса ўз имкониятидан фойдалана олмади.
Фикрлар