Вавринка илк даврадаёқ
Ads

Айни лаҳзаларда теннис бўйича Катта дубулғу туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" мусобақасининг биринчи давра беллашувлари бўлиб ўтмоқда. 

Бир неча дақиқа аввал марказий кортларнинг бирида швейцариялик Стэн Вавринка испаниялик Гильермо Гарсия-Лопес билан баҳс олиб бориб, 5 сетда имкониятни бой бериб қўйди. Биринчи сет испаниялик ракетка устасининг 6:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Иккинчи ва учинчи сетларда ташаббусни қўлга олган тажрибали Вавринка сетлар бўйича ҳисобни 2:1 ҳолатига олиб келди. Тўртинчи сет тай-брейккача давом этиб, унда Гарсия-Лопеснинг қўли баланд келди. Руҳий устунликка эга бўлган испан теннисчиси бешинчи сетни 6:3 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. 

Гильермо Гарсия-Лопес (Испания) – Стэн Вавринка (Швейцария) 6:2 / 3:6 / 4:6 / 7:6 / 6:3