Вазир футболга қарши. Италияда мавсум тикланиши яна чўзилиши мумкин

Италия спорт вазири Винченцо Спадафора аксарият жамоаларнинг тиббий баённомага розилик билдирмаётгани учун мавсумни кечиктиришга қарор қилди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Айтиш лозимки, А Серия клублари 18 май санасидан машғулотларни бошлаши керак эди. Аммо, баъзи жамоалар тиббий баённомага қарши чиқишди. Гап шундаки, ушбу баённомага кўра, агар машғулотлар давомида бирор бир клубда коронавирус аниқланса, бутун жамоа 14 кунлик карантинга олинади.

Бугун янги таҳрирдаги тиббий баённома Италия футбол федерацияси ва ҳукуматга тақдим этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!