Вазият янада жиддийлашди: МЮ раҳбарияти Роналду билан шартномани бекор қилмоқчи

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду билан шартномани бекор қилмоқчи. Клуб  форварднинг интернетни жунбушга солган шов-шувли интервьюсидан кейин бундай қарорга келган.

"The Telegraph" нашри хабарига кўра, инглиз гранди раҳбарлари январь ойидаги трансфер ойнасида португалиялик ҳужумчи билан шартномани бузиш имкониятини кўриб чиқади. 

Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг журналист Пирс Морганга берган интервьюсидан лавҳалар оммага эълон қилинган, унда футболчи Эрик Тен Хаг, "Манчестер Юнайтед" раҳбариятини кескин танқид қилган ва ҳаттоки собиқ жамоадоши Уэйн Руни шаънига ҳам "яхши" гаплар гапирган.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану “қизил иблислар” сафида 2021 йилнинг ёзидан бери ўйнамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!