Вазн ўлчаш маросимида жанжал чиқди (видео)

Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида (61,2 кг) WBA Regular чемпионлик камари эгаси Жервонте "Танк" Девис (26-0, 24KO) якшанба тонгида ўз камарини 1-рақамли даъвогар Роландо Ромеродан (14-0, 12KO) ҳимоя қилади. "Premier Boxing Champions" шоуси доирасидаги ушбу бокс оқшоми Америка Қўшма Штатларининг Бруклин шаҳрида жойлашган "Barclays Center" аренасида бўлиб ўтади. Боксчилар жанг олдидан вазн меъёрини бажара олди. Шундан сўнг, "face to face" маросимида Девис Ромерони туртиб юборди ва келишмовчилик юзага келди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!