Велоспорт. “Tashkent City Womenʻs Professional Cycling Team” Швейцариядаги халқаро турнирда асосий таркиби билан иштирок этади

Бугун Швейцарияда велошоссе бўйича “Tour de Suisse” кўпкунлик турнири старт олади. Унда “Tashkent City Womenʻs Professional Cycling Team” ҳам асосий таркибда иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, 4 босқичли мусобақа 18 июнь санасига қадар давом этади. Унда спортчилар жами 327,4 км масофани босиб ўтишади. Бугун биринчи босқичда пойгачилар Вилар-Сюр-Оллон шаҳарчаси атрофидаги 58,6 км масофада беллашишади. Унда иштирок этаётган ҳамюртларимиз билан танишинг:

Ольга Забелинская
Маргарита Мисюрина
Нафосат Козиева
Евгения Голотина
Мадина Қаҳҳорова
Моҳина Элмуродова

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!