Велоспортчиларимиз Ҳиндистон ва Хитойга йўл олишди

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси миллий терма жамоанинг 1 нафар мураббийи ҳамда 2 нафар ўсмир спортчини халқаро ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун Ҳиндистонга жўнатди.

Делегациямиз жорий йилнинг 11 сентябр кунига қадар Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган халқаро ўқув-машғулот йиғинида велосипед спорти бўйича ўз махоратларини ошириб борадилар. Ундан кўзланган мақсад ўсмирлардан иборат бўлган миллий терма жамоани 2022, 2024 ва 2028 йилги ёзги Олимпия ўйинларига босқичма-босқич тайёргарлик кўришларига хизмат қилади.

Шунингдек, 1 нафар мураббий ва 3 нафар спортчи Пекин шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро мусобақада иштирок этиш учун Хитой давлатига жўнаб кетди. Шу билан бирга мазкур делегация жорий йилнинг 4-9 сентябрь кунлари Россиянинг Омск шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро мусобақада ҳамда 9-11 сентябрь кунлари Ҳиндистон давлатида бўлиб ўтадиган трек йўналишидаги Осиё кубогида ҳам иштирок этадилар.

Ахамиятли томони шундаки ушбу халқаро мусобақалар спортчиларимизга Токио 2020 Олимпия ўйинларига қимматли рейтинг балларини  тақдим этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!