Велоспортчимиз ЖЧдаги иштирокини якунлади
Польшада 27 февралдан 3 мартгача велоспорт бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтиши белгиланган эди. Айни пайтга келиб, Мурот Холмуродов мусобақадаги ўз чиқишини якунлади.
Ҳамюртимиз “point race” йўналишида иштирок этиб, 13-натижани қайд этди. 160 айланадан иборат 40 километрли масофани босиб ўтиш чоғида вакилимиз ўртача 55.4 км/соат тезлик намойиш қилди.
“Жаҳон чемпионатига илинишнинг ўзи катта меҳнат талаб қилади. Бу йўналишдаги дунё биринчилиги йўлланмасини энг йирик мусобақаларда иштирок этиб, 24 спортчи қўлга киритиши мумкин”, – дея изоҳ беради Ўзбекистон велоспорт федерацияси спорт директори Рустам Нуртдинов.
Фикрлар