Велотрек бўйича Ўзбекистон чемпионлари аниқланди

Велотрек бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Пойтахтимиздаги "Трек" спорт мажмуасида велотрек бўйича 5-9 октябрь кунлари ўсмир спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 2004-2005 ва 2006-2007 йилларда туғилган ўсмир спортчиларимиз баҳс олиб борди.

Таъкидлаш жоиз, бу велосипед спорти бўйича карантин чекловлари юмшатилган даврда ташкил қилинган илк Ўзбекистон чемпионати ҳисобланади. Мусобақада Республикамизнинг деярли барча вилоятларидан 100 нафардан зиёд ўсмир спортчилар иштирок этди. Чемпионатнинг сўнгги кунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

photo_2020-10-10_22-03-28 (2)

photo_2020-10-10_22-03-28

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!