Венгер
Ads

Хабарингиз бор кеча Лондоннинг "Арсенал" клуби УЕФА Европа лигаси гуруҳ босқичи сўнгги турида Беларуснинг БАТЭ клубини 6:0 ҳисобида таслим этди.

УЕФА  расмий сайтининг маълум қилишича ушбу ғалаба Арсен Венгернинг “канонирлар” бошқарувидаги 700-ғалабаси бўлди. Таъкидлаш лозимки, 68 ёшли франциялик мутахассис “Арсенал”ни 1996 йилдан буён бошқариб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” ўз гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритиб, плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди.