Венгер “Арсенал”ни яна бир француз билан “бойитмоқчи”
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби “Севилья” ярим ҳимоячиси Стивена Н'Зонзи учун курашга қўшилди. Британиянинг Express нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” рахбарияти франциялик футболчи учун андалусияликларга 25 миллион евро товон пули тўлашга тайёр.

Айтиш керакки, “Севилья” 28 ёшли футболчиси борасида бир қатор таклифларга эга. Испан клуби ана шу таклифлардан энг маъқулини танлайди. Аниқроғи,  Н'Зонзи учун нафақат “Арсенал”, балки, "Ювентус", "Челси", "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" каби жамоалар ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" кечаги ғалабадан сўнг премьер-лигада  40 очко жамғарган ҳолда, "Челси" ва "Ливерпул"дан сўнг 3-поғонада бормоқда.