Венгер ҳам Дания дарвозасига белгиланган пенальтини танқид қилди

Таниқли француз мураббийи Арсен Венгер Англия ва Дания ўртасидаги “Евро-2020” ярим финал учрашувида ҳакам Данни Маккелининг Дания дарвозаси томон пенальти белгилаш қарорини танқид қилди.

Эслатиб ўтамиз, нидерландиялик ҳакам Раҳим Стерлингнинг Йоаким Меле билан тўқнашувидан сўнг "нуқта" ни кўрсатди. Кўпчилик мутахассислар Стрелинг ушбу вазиятда йиқилишни қойилмақом ижро этгани ҳақида гапирмоқда.

Харри Кейн томонидан амалга оширилган пенальтини Каспер Шмейхель қайтарган эди. Аммо қайтган тўп яна Кейннинг ўзига келиб тушди ва иккинчи зарбада у дарвозани ишғол этди. Ушбу гол учрашувда ҳал қилувчи бўлди.

“Бу пенальти эмас. Нега бундай вазиятларда ҳакам VARдан фойдаланмаганини ва мониторда такрорий лавҳани томоша қилишга бормаганини тушунмаяпман. Бундай дақиқаларда у ўз қарорига мутлақо амин бўлиши керак”, - деди Венгер.

Ҳакам Дания терма жамоаси дарвозасига пенальти белгилашда хатога йўл қўйди (ФОТО)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Akbarali Abdunazarov
08/07/2021 20:52
120 дакикада бундай холатда 100 фоиз пенальти кафолат булмаган холатда белгиланган ахмокчилик, тугри контакт бир оз булгандир, лекин атайлаб йикитилмаган эдику!
Akbarali Abdunazarov
08/07/2021 20:51
120 дакикада бундай холатда 100 фоиз пенальти кафолат булмаган холатда белгиланган ахмокчилик, тугри контакт бир оз булгандир, лекин атайлаб йикитилмаган эдику!