Венгер: Ўзил бизда қолмаса, хурсанд бўламан
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер шогирди Месут Ўзил билан юзага келган вазиятга баҳо бериб ўтди.

Ўзил янги шартнома тузмаса, бундан хурсанд бўласизми?

-        Ха албатта. Билишимча, келажакда бундай ҳолатлар кўп бўлади. Ҳозир оддий футболчиларнинг ҳам нарҳлари жуда баланд.

Келгуси “Арсенал”нинг  яна 6 футболчисининг шартномаси якунига етади. Бу сиз учун муаммоли нарсами?

-        Йўқ. Муаммо эмас. Аксинча, бу идеал ҳолатдир. Шартнома муддати футболчининг ўйинига та`сир этмаслиги лозим. Футболчи ундан нима талаб этилаётган бўлса, шартнома сўнггига қадар шуни бажариши керак. Бир йил ёки икки йил қолгани аҳамиятсиздир”,  – деб айтиб ўтди франсиялик мутахассис.