Вермален: Агар Энрике
Ads

“Барселона” клуби ҳимоячиси Томас Вермален собиқ устози Луис Энрикенинг “Челси” бошқарувига келиши ҳақидага хабарларга нисбатан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“У премьер-лигада муваффақият қозониши мумкин деб ўйлайман. Бу ҳудди Хосеп Гвардиоланинг “Манчестер Сити”га келишига ўхшаб кетади. Испан мутахассисларининг инглиз футболига мослашиб кетишлари учун кўп вақт талаб этилиши мумкин, лекин якунда жамоа яхши натижалар кўрсатади.

Менинг Луис Энрике билан муносабатларим жуда яхши. У футболчилар билан жуда яхши тил топишади. У футболчини қандай ҳис қилишни билади. Агар мендан бирга ишлаган энг яхши мураббийлар кимлар эканлиги ҳақида сўрасангиз, мен албатта уни ушбу рўйхатга киритаман”, - дейди бельгиялик футболчи.

Минбар

Барча блоглар