Вермален фаолиятини Грецияда давом эттиради
Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Томас Вермален "Олимпиакос"га кўчиб ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда HLN нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 33 ёшли бельгиялик футболчи ушбу грек клубидан яхшигина таклиф олган ва уни қабул қилиш арафасида турибди.
Таъкидлаш керакки, Вермаленнинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 30 июнь куни ўз ниҳоясига етади ва шу боис у "Олимпиакос"га эркин агент сифатида бориб қўшилади.
Маълумот учун, Вермален ўтган мавсум “Барселона” сафида бор йўғи 12та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар