Вермален
Ads

Римнинг "Рома" клуби ҳимоячиси Томас Вермален бугун машғулот пайтида яна жароҳат олди. Бу ҳақда Sky Italia хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 31 ёшли футболчининг аниқ қанча муддатга сафдан чиққани тўлиқ тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлади.

Айтиш керакки бельгиялик футболчи Римга келишидан аввал "Арсенал" ва "Барселона" каби жамоаларда ҳам тўп сурган. У мана шундай жароҳатлар сабаб сўнгги тўрт мавсумда бор йўғи 29 марта майдонга тушган ҳолос.