Вернер голсиз сериясига якун ясаган ўйинда "Челси" йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Англия Кубоги 1/32 финал учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Ўз уйида "Моркам"ни қабул қилган "Челси" 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, Мэйсон Маунт 18-дақиқада ҳисобни очди. Тахминан 25 метр масофадан зарба берган футболчи дарвозани ишғол этди. "Аристократлар" биринчи бўлим якунига қадар ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Хаверцнинг узатмасини Вернер бўш қолган дарвозага киритди. Учинчи гол Зиешнинг пасидан кейин бирга-бир вазиятга чиқиб борган Хадсон-Одои томонидан киритилган бўлса, Кай Хаверц 86-дақиқада ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди.

Шу тариқа, Лэмпард шогирдлари Англия Кубоги 1/16 финал босқичига йўлланмаларни қўлга киритди.

  • 90+2'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 86'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! Хаверц ҳам ўз исмини таблога ёздириб қўйди!

    Қанотдан оширилган тўпни Кай Хаверц дарвозага тўғирлаб юборди.

  • 81'

    Томори Курт Зумани алмаштирди.

  • 79'

    "Челси" футболчилари фаол ўйин кўрсатишда давом этмоқда.

  • 76'

    Жарима майдонига етказилган тўпни бугун 100-учрашувини ўтказаётган Кепа эгаллаб олди.

  • 74'

    Абрахам Маунт ўрнига майдонга тушди.

  • 72'

    Меҳмонлар посбони яқин масофадан йўлланган икки зарбани бартараф этди.

  • 70'

    Маунтнинг жарима майдони марказига оширган тўпини рақиб ҳимоячилари узоқлаштирди.

  • 68'

    Пулишич ва Жиру майдонга тушди. Улар ўрнига Зиеш ҳамда Вернер захирага олинди.

  • 65'

    Хаким Зиешнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 62'

    "Моркам" сафида ўзгариш: Хендри, Куни ҳамда Слев ўрнига Гибсон, Меллор ва Осалливан майдонга тушди.

  • 60'

    Лэмпард шогирдлари катта устунлик билан олдинга ўтмоқда. Меҳмонлар ҳужум уюштира олмаяпти.

  • 57'

    Вернер тўпни ўзига бўйсундира олмади. "Челси"нинг навбатдаги ҳужуми муваффақиятсиз якунланди.

  • 54'

    Хаверцнинг зарбаси ноаниқ кетди. Кай тўпга мослаша олмади.

  • 52'

    Зиешнинг узоқ масофадан берган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 49'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Челси" ҳисобни йирик кўринишга келтирди!

    Зиешнинг узатмасидан кейин бирга-бир вазиятга чиқиб борган Хадсон-Одои дарвозани ишғол этди.

  • 47'

    Майдон марказида Хадсон-Одоига нисбатан қоида бузилди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Танаффус!

  • 44'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Аристократлар" бўлим сўнгида иккинчи голни киритди.

    Хаверцнинг узатмасидан кейин Вернер тўпни бўш қолган дарвозага киритди.

  • 43'

    Ўйин Лэмпард шогирдларининг фаол ҳужумлари остида давом этмоқда.

  • 40'

    Антонио Рюдигер иккинчи қаватдаги тўп учун курашда рақибига нисбатан қоида бузди.

  • 38'

    Қанотдан оширилган тўпга Хаверц бироз ета олмади.

  • 36'

    "Моркам"нинг камсонли ҳужумларидан навбатдагиси кучсиз зарба билан якунланди. Кепа тўпни ушлаб олди.

  • 33'

    Аспиликуэтанинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужуми бесамар якунланди.

  • 31'

    Хадсон-Одоининг узатмаси ҳимоячидан ўтмади. "Аристократлар" бурчакдан тўпни ўйинга киритади.

  • 29'

    Вернернинг навбатдаги зарбаси ноаниқ кетди.

  • 27'

    Зиешнинг жарима майдони марказига узатган тўпига шериклари етиб бора олмади.

  • 24'

    Тўп назорати, аниқ узатмалар, зарбалар бўйича тўлиқ устунлик мезбонларда.

  • 22'

    Эмерсоннинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 20'

    Ҳисобда олдинга ўтиб олган лондонликлар фаол ўйин кўрсатишда давом этмоқда.

  • 17'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Челси" ҳисобни очди!

    Маунтнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

  • 16'

    "Челси" футболчилари ҳамон тўп назоратини ўзида ушлаб турибди.

  • 14'

    Рюдигернинг фойдали ҳаракатлари туфайли "аристократлар" бурчак тўпи ишлаб олди.

  • 12'

    Қанотдан узатилган тўп дарвозага кириб кетишига Кепа йўл қўймади.

  • 10'

    Зиеш жамоадошининг узатмасига етиб бора олмади.

  • 8'

    Майдон марказида Гилморга нисбатан қоида бузилди.

  • 5'

    Тўп назорати Лэмпард шогирдларида. Меҳмонлар имкон қадар хатога йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда.

  • 3'

    Илк хавфли вазият мезбонларда: Вернернинг бош билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча сониялар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!