Верратти майдонга тушишга тайёр
Ads

ПСЖ клуби вингери Марко Верратти жароҳатидан соғайиб сафга қайтди.

Парижликлар расмий сайти тарқатган хабарга кўра 25 ёшли италиялик футболчи сешанба кундан жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилган.

Шундай қилиб Верратти яқинлашиб келаётган шанба оқшомида чемпионатнинг "Нима"га қарши ўйинида майдонга тушишга тайёр.