Верраттини "Ливерпуль" сотиб олмоқчи
ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верратти фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Унга "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди "Sky Sports" нашри.
Мерсисайдликлар жамоани тарк этаётган Фабиньонинг ўрнига таянч ярим ҳимоячиси изламоқда. Вариантлар орасида италиялик футболчи фаворит бўлиб турибди. Шунингдек, Вераттига ҳам Саудия Арабистонидан таклифлар мавжуд.
Миш-мишларга қараганда, Марко ПСЖни тарк этиш эҳтимоли юқори. Аммо бош мураббий Луис Энрике уни олиб қолишга уринмоқда.
Фикрлар