"Вест Хэм" - Конференциялар лигаси ғолиби!

Конференциялар лигасининг финал босқичида "Вест Хэм" ва "Фиорентина" ўзаро баҳслашди. Унда лондонликлар 2:1 ҳисобида зафар қучиб, турнир ғолибига айланди. 

Дастлаб, Бенрахма пенальтидан ҳисобни очган бўлса, кўп ўтмай Вонавентура имкониятларни тенглаштириб қўйди. 89-дақиқада Боуен бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва жамоасини олдинг олиб чиқди. 

Шу тариқа, "Вест Хэм" Конференциялар лигасини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!