Ads

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби ўзининг асосий ҳужумчиси Марко Арнаутовични Хитой клубига қўйиб юбормади.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра хитойликлар 29 ёшли австриялик футболчи учун “болғачилар”га нақд 39 миллион евро таклиф қилишган. Аммо, клуб раҳбарияти мавсум ўртасида асосий ҳужумчисини қўйиб юборишни хоҳламаган.

Маълумот учун, Арнаутович жорий мавсум премьер-лигада жами 15та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.