Ads

“Вест Хэм” раҳбарияти ҳозирча бош мураббий Славен Билични истеъфога чиқармоқчи эмас.

Хорватиялик мураббийга вазиятни ўнглаш учун иккита ўйин тақдим этилган – чоршанбада “Вест Хэм“ Лига кубогида “Тоттенхэм”га қарши майдонга тушса, шанбада “Кристал Пэлас” билан Премьер-лига баҳсини ўтказади.

Биличнинг “Вест Хэм” билан шартномаси жорий мавсумнинг охиригача мўлжалланган. Лондонликлар 9 турдан сўнг АПЛ жадвалида 16-ўринда бормоқдалар.