"Вест Хэм" раҳбарияти Пеллегринига қандай ультиматум қўйди?

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби бош мураббийи Мануэль Пеллегрини кейинги ҳафтада ўз лавозимидан озод этилиши мумкин.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра “болғачилар” раҳбарияти чилилик мутахассисга жамоа натижаларини яхшилаш учун 2 та ўйин имкон берган.

Агар “Вест Хэм” АПЛнинг яқинлашиб келаётган “Челси” ва “Вулверхэмптон”га қарши ўйинларида мағлуб бўлса, Пеллегринига чиқиш эшиклари кўрсатилади.

Эслатиб ўтамиз, 66 ёшли Пеллегрини “Вест Хэм”ни 2018 йилнинг май ойидан буён бошқариб келмоқда. Унинг йиллик маоши 8,17 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!