Вьетнам U-23 бош мураббийи: "Жанубий Корея билан дуранг ўйнашни истамагандик"

Вьетнам U-23 ҳамда Жанубий Корея U-23 терма жамоалари ўртасидаги беллашувда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Вьетнам олимпия терма жамоаси бош мураббийи Гонг О-Кюн беллашувдан кейин қисқача ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Мен дурангни режалаштирмаган эдим. Ўйин бошланмасидан олдин йигитларга ғалаба учун майдонга тушишлари кераклигини айтдим. Жанубий Корея билан дуранг ўйнашни истамагандик. Биз ғалаба қозонишимиз шарт эди.

Учрашув олди озроқ хавотирда эдим. Сабаби, бизда тайёргарлик учун етарли вақт йўқ эди. Бироқ футболчилар ажойиб ҳаракат қилишди. 

Жамоадаги бирорта одам натижадан қониқиш ҳосил қилмади. Корея кучли жамоа, футболчилари ҳам юқори даражада. Аммо биз кўпроқ ғалаба учун курашгандик. 
 
Натижа учунг афсусдаман. Лекин йигитларнинг ҳам меҳнатини қадрлайман", - деди мутахассис.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!