Вейналдум: Роналду ва Месси мавсумни яхши ўтказмаган бўлишса-да, доим ўша ерда бўлишади. Тизимни алмаштириш керак
Ads

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум ФИФАнинг йилни энг яхшиларини аниқлаш тизимидан норозичилик билдирди.

"Ҳар бир футболчининг ўз фикри бор. Ўйлашимча, айрим футболчилар ёзиб берган таркибда ўзининг севимли футболчиларини киритган. Оқибатида мавсумни яхши ўтказган футболчилар четда қолиб кетишади.

Роналду ва Месси доим рамзий терма жамоадан жой олишади. Ҳаттоки, улар мавсумни яхши ўтказмаган бўлишса ҳам. Эҳтимол, бу тизимга ўзгартириш керакдур. Сабаби, бу рўйхатда бўлиши керак бўлган футболчилар йўқ.

Менинг фикримча, Александр-Арнолд ва Роберцон энг яхшилар орасидан жой олишлари керак эди. Бундан ташқари, энг асосийси Салоҳ ва Мане ҳам рўйхатда бўлиши шарт эди," - деди Вейналдум.