Видаль
Ads

Миланнинг “Интер” клуби “Бавария” ярим ҳимоячиси Артуро Видаль учун 57 млн евро таклиф қилди. Бироқ, чилилик футболчи Италияга кетишни истамади.

Чили матбуоти тарқатган хабарга кўра Видалнинг бундай қарорга келишига сабаб, у Мюнхенга келишидан олдин 4 мавсум “Ювентус” шарафини ҳимоя қилган ва шу боис футболчи туринликларнинг ашаддий рақиби сафида тўп суришни истамаган.

Афтидан 30 ёшли футблолчи “Бавария” билан шартномасини узайтирадиган кўринади. Таъкидлаш керакки, агар у амалдаги жамоаси билан келишувни узайтирса, маоши 20 фоизга камайиши мумкин.