Видаль яна собиқ жамоасига қайтиши мумкин
Ads

"Севилья" "Барселона"дан ўзининг собиқ ҳимоячиси Алейш Видални қайтариб олмоқчи. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

Юқоридаги нашрнинг ёзишича андалусияликлар 28 ёшли футболчини ёзги трансферлар даврида ортга қайтаришни режалаштиришмоқда. Ўз навбатида Видаль “Барселона”га ўтиши ойдинлашиб қолган "Севилья" ҳимоячиси Клеман Ленгле трансферининг бир қисмига айланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Видаль 2015 йил “Барселона”га айнан “Севилья”дан кўчиб ўтган эди.