Видалнинг тақдири ўз қўлидами?
Каталониянинг "Барселона" клуби раҳбарияти ярим ҳимоячи Артуро Видалнинг жамоадаги келажаги борасида якуний қарорга келди.
Sportsmole нашри тарқатган хабарга қараганда, агар 32 ёшли чилилик футболчининг ўзи жамоадан кетишни истаса, у ҳолда “кўк-анор ранглилар” бунга қаршилик қилишмайди.
Бундан аввалроқ, Видаль “Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинес трансферининг бир қисмига айланиши ва Миланга йўл олиши ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Видаль “Барселона” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 84 та ўйинда майдонга тушди ва 9 та гол ҳамда 10 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар