Виктор Эстрельянинг ракеткасида қандай сир бор?

Эквадорнинг Кито шаҳрида эркаклар ўртасила “АТР Ecuador Open – 2018” турнирида биринчи давра баҳслари ўтказилмоқда.

Тупроқ қопламали кортда ўтказилаётган мазкур турнирнинг мукофот пули 561.345 АҚШ долларини ташкил этмоқда. Мусобақанинг биринчи даврасида Доминикан Республикаси шарафини ҳимоя қилган Виктор Эстрелья бразилиялик Томаз Беллуччини уч сетда  4:6, 6:4, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди у мусобақанинг иккинчи босқичида австрийялик Геральд Мельцер ва италиялик Марко Чеккинато учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.

Tennis

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!