Виктор Жалилов:

Суперлига 6-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ҳамда "Турон" жамоалари ўртасидаги ўйиндан (0:0) сўнг наманганликлар устози Виктор Жалилов матбуот анжуманида иштирок этди ва ўз фикрларини билдирди.

"Биринчи навбатда, мухлисларимиздан узр сўрамоқчиман. Жуда ёмон ўйин ўтказдик. Жорий мавсум бундай ёмон ўйин ўтказмагандик. Албатта, бу ҳолатимиз яхши эмаслигимиздан далолат. Тўпни йўқотишдан қўрқиш, тўп ўтказиб юборишдан ҳайиқиш кузатилмоқда. АГМК ва "Локомотив" билан баҳслардаги ўйин йўқ. Буларнинг бари руҳий ҳолат билан боғлиқ деб ўйлайман.

Рақиб яхши шаклланган жамоа. "Сўғдиёна" билан ўйинда можароли гол ўтказиб юборишганди, "Локомотив" билан ўйинда ғалабани бой беришганди. "Турон"даги ташкилотчилик ва ўйиндан келиб чиқсак, унинг ҳозир эгаллаб турган ўрни ўзига мос эмас. Албатта, бугунги хатоларни ўрганиб чиқамиз, камчиликларни бартараф этамиз. Жамоамизнинг учта ўйиндан буён ғалаба қозонмаётгани, ишончнинг йўқолаётганидан далолат. Бу руҳий ҳолат билан боғлиқ. Агар бугун дарвозабонимизнинг мустаҳкам ўйини бўлмаганда, бугун ютқазишимиз ҳам мумкин эди.

АГМК ва "Пахтакор" билан ўйинлардан кейин футболчиларимизнинг ўзига ишончи ортишига умид қилгандик. Аммо афсуски, футболчиларимизда ўзларига ишонч етишмаяпти. Бу мени ҳам ҳайрон қолдирмоқда. Ўрта чизиқ ва ҳужумдагилар негадир ўзларини кўрсата олишмаяпти.

Ҳужумчилар масаласидаги саволга вазиятнинг ўзи жавоб бериб турибди. 6 та ўйинда ўйиндан атиги 2 та гол урдик. Паншанбе ва Исоқжоновнинг голларидан бошқа гол уролмадик. Шундан ҳам муаммо кўлами қандайлигини билиб олиш мумкин", - деб Жалиловнинг сўзларини келтирди "Навбаҳор" матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Akbarali Abdunazarov
17/04/2021 05:46
Виктор Жалилов гапни Турон жамоаси уйинига каратиб бурмангда келганингиздан бери нима килдингиз, кайси чизикда узгариш килдингиз, кимни асосий таркибга киритиб кимни жойни узгартирдингиз, кайси еш уйинчида келажакни кураяпсиз. Ман аник биламан Жалиловга тармашсангиз хозир мен якинда келдим, вакт керак деб бохона килади, Ашурматов, Бакоевга ухшаган еш мураббий керак жамоага, жамоа билан машгулотларда бирга уйнаса узгариш булади, Жалиловга 3 йил вакт берилса хам узгариш булмайди, мани шахсий фикрим, Навбахорга омад!
Abbos Axmedov
16/04/2021 22:06
Биз учун мавсум тугади тан олиб айтиш кераки шу уйини бўлса Навбахорни лични мани фикрим бу албатта мавсум сўнгида супер лигада қолиш учун курашади сутак қовун тормиз ўйинчилар билан эсиз ошанча пул шарт шароитлар увол хаммаси бу нон кўрларга

Минбар

Барча блоглар